Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ДУО ПСИХОЛОГИЯСИ

ДУО ПСИХОЛОГИЯСИ


Дуони олимлар ўрганишмаяпти. Чунки у илмий эмас. Дуо – илоҳий. Бироқ ҳар қандай етук олимни шу даражага етишига сабабчи бўлган, унинг устози эмас, балки болалигида ота-онасидан олган дуоси эмасмикан? Дуонинг кучини ҳар қандай оддий одам билиб-кўриб туради, бироқ уни олимларимиз тадқиқ қилмаяпти. Нима учун? Дуони илмий томондан асослаб бериш қийинлиги ёки унинг кучи шундоқ ҳам маълум бўлганлиги учунми? Дуо қандай кучга эга эканлигини ҳаёт кўрсатиб турибди ва уни олимлар кўрсатиб бериши шартми деб ўйлаяпсизми? Дуо илмий эмас ва шунинг учун ҳам уни тадқиқ қилиш шарт эмас деб ҳисоблашаяптими олимлар? Ахир ҳар қандай тилсимнинг сир-асрорини очиб ташлаш олимларнинг вазифаси эмасми? 
Дуо – обьектив эмас, балким у субьективдир. Илмда субьектив ҳодисаларни ўрганишдан кўра, обьектларни ўрганиш осонроқ. Чунки уларни қўл билан ушлаб кўрса бўлади. Қизиқ! Кимгадир ёки нимагадир дуо кетса, уни қайтаришга энг кучли олимнинг ҳам кучи етмайди. Дуо субьектив бўлса-да, у бизнинг обьектив ҳаётимизни кескин ўзгартириб юборади. Демак, илмдан кўра илоҳият кучли! Унда нима учун муқаддас китобимиз бўлмиш Қуръонда илмга бағоят катта урғу берилган? Ахир ҳар қандай илм Оллоҳни англаш учун яратилмаганми?
Дуо қандай кучга эга эканлигини ҳаёт ҳар куни бизга кўрсатиб ва англатиб турибди. Вақти келиб дуо нега бундай қудратга эга эканлигини олимлар ўрганишга бел боғлар. Бироқ биз вақтни бой бермасдан, ота-онамиз ва яхши инсонлар дуосини олиб яшайлик! Ҳадисда «Бешикдан қабргача илм ол» деган ўгитлар бор. Келинг, шу жумлаларга монанд бўлмиш «Бешикдан қабргача дуо ол» деган ўгитни ҳам ўзимизга ҳамроҳ қилайлик, фарзандларимизга, невара ва эвараларимизни яхши ниятлар билан дуо қилайлик...


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha