Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ДОКТОР ХАУС ФЕНОМЕНИ

ДОКТОР ХАУС ФЕНОМЕНИ


Доктор Хаус иштирокидаги тиббиёт билан боғлиқ сериални ҳаммамиз яхши биламиз. Уни врачлар ҳам, беморлар ҳам қизиқиб томоша қилишади. Ушбу филмда эътиборимни тортган битта нарса бор. Бу доктор Хауснинг ҳамкасблари билан доимо маслаҳатлашиб иш кўришидир. Унинг характери ғалати бўлса-да (умуман олганда талантли одамлар бирмунча ғалати бўлишади), ҳамкасблари маслаҳатига доимо диққат билан қулоқ солади, ташхис қўйиш билан боғлиқ ҳар бир белгини синчиклаб ўрганади. У ҳеч қачон манманликка берилмайди. Маълумки, фикрлар тўқнашувидан ҳақиқат туғилади. Доктор Хауснинг ютуғи ҳам ана шуни тушунганида. 
       Маслаҳат – тиббиётда бебаҳо феномен. Ҳамкасблари билан маслаҳатлашиб ташхис қўйиш ёлғиз илмга асосланиб қўйилган ташхисдан афзалдир. 
      Афсуски, биз ташхис қўйишда қуйидаги хатоларга йўл қўямиз: беморни аввал палата врачи кўради ва ўз ташхисини қўяди. Унинг ташхисини бўлим мудири ўзга    ртиради... Мен бир-бирининг ташхисини маъқуллаган врачларни, афсуски, жуда кам кўраман. Бу жуда ачинарли ҳол, албатта. Беморга тўғри ташхис қўйиб, даволашни тезроқ бошлаш ўрнига ўзимизни бошқалардан ақллироқ кўрсатишга уринамиз. Қайсидир доктор даволаш муолажасини тўғри белгилаган бўлса ҳам, биз уни тан олишни хоҳламаймиз. “У ёзган дориларини олманг, мана бу дориларни олинг” деб беморнинг бошини қотирамиз. Бемор вақтини ва маблағини йўқотгани, соғлиғини тезроқ тиклашга ҳаракат қилаётгани билан ишимиз йўқ. 
       Профессор даражасига эришгач, ёшларни тан олгимиз келмайди. Ўзимиз қўйган ташхисни шогирдимиз ўзгартирса, уни ёмон кўриб қоламиз. Ҳар бир профессор беморга ёлғиз ўзи ташхис қўйишга уринмасдан, шогирдларини ушбу жараёнга бевосита жалб қилиши керак. Бу жараён аслида профессор учун фойдали. Чунки у битта эски фикри эвазига бир нечта янги фикрга эга бўлади. Бунинг нимаси ёмон. Биз ёшлардан билим ва малакамизни қизғанмаслигимиз керак.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha