Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ДЕПРЕССИЯНИ ПСИХОТЕРАПИЯСИЗ ДАВОЛАБ БЎЛАДИМИ?

ДЕПРЕССИЯНИ ПСИХОТЕРАПИЯСИЗ ДАВОЛАБ БЎЛАДИМИ?


Бўлмайди! Ҳар қандай депрессияда даволаш жараёни психотерапия билан бошланиши ва психотерапия билан тугалланиши керак. Фармакотерапиядан олдин ўтказилган психотерапия даволаниш жараёнини енгиллаштирса, ундан кейин ўтказилган психотерапия депрессия қайталанишининг олдини олади. Психотерапия, айниқса, депрессиянинг енгил ва ўрта даражадаги турларида жуда самарали. Тўғри танланган психотерапия ёрдамида аксарият ҳолларда беморга антидепрессантлар тавсия этмасдан туриб уни депрессиядан чиқариш мумкин. Шунингдек, антидепрессантнинг ножўя таъсирлари кўп бўлган ҳолатлар ёки уларни белгиланган терапевтик дозаларда қабул қила олмаса ҳам психотерапияни босқичма-босқич ва давомли ўтказиш орқали беморни депрессиядан халос қилиш мумкин. Айниқса, депрессиядаги хавотирли бузилишлар ва характердаги ўзгаришлар психотерапия ёрдамида яхши бартараф этилади. Ҳар қандай психотерапиянинг асосий мақсади – беморнинг соғлом психологик портретини қайта тиклашдан иборат бўлмоғи керак. 
Бугунги кунда беморларни даволаш жараёнида қўлланиладиган психотерапевтик усуллар жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзилари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha