ДЕЛИРИЯ


Делирия (lot. delirium – ақлдан озмоқ) – асосан кўрув галлюцинацияси ва иллюзиялар билан намоён бўладиган онг бузилиши бўлиб, ўз шахсини англаш сақланиб қолади.  Делирияни биз кўпинча тана ҳарорати ошган болаларда ва турли хил заҳарланишларда кўрамиз. Бундай пайтларда уларнинг кўзига турли хил ҳайвонлар ёки бошқа даҳшатли нарсалар кўринади, уларни қўли билан ҳайдайди, алаҳсираб ёнига ҳеч кимни йўлатмайди. Агар бола тузала бошласа, делирия белгилари ҳам йўқолади. Спиртли ичимликлардан заҳарланишда ҳам делирия ҳолатларини кўп кузатамиз. Ўткир менингитнинг дастлабки босқичида, гипертермия ва кучли инфекцион интоксикация пайтида ҳам делирия кузатилади. Делирия кўп ҳолатларда психомотор қўзғалишлар билан кечади. Делирия руҳий касалликларда, айниқса, шизофренияда кўп учраши ва сурункали давом этишини эсда тутиш лозим.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz)




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha