Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ДЕПРЕССИЯ ТАШХИСИНИ ҚЎЙИШ

ДЕПРЕССИЯ ТАШХИСИНИ ҚЎЙИШ


Депрессия ташхисини қўйиш КХТ-10 ва ДСМ- IV (Diagnostic and Statistical Manual of mental disorders IV, ruhiy buzilishlar bo‘yicha diagnostik va statistik qo‘llanma, IV nashri) бўйича олиб борилади. КХТ-10 бўйича депрессиянинг асосий ва қўшимча симптомлари фарқ қилинади. Ушбу халқаро таснифга биноан “депрессия” ташхисини қўйиш учун қуйидаги асосий симптомлардан камида иккитаси, қўшимча симптомлардан эса камида учтаси беморни 2 ҳафтадан ошиқ безовта қилаётган бўлиши керак. 
     А. Депрессиянинг асосий симптомлари:
  1. Ўта тушкун кайфият.
  2. Қизиқиш, қониқиш ва ҳурсанд бўлиш ҳисси йўқлиги.
  3. Умумий қувват сўниб, тез толиқиб қолиш.
    В. Депрессиянинг қўшимча симптомлари:
  1. Ҳаётга пессимистик руҳда қараш.
  2. Айбдорлик ҳисси, ўзини ҳадеб айблайвериш.
  3. Ўзидан қониқмаслик ва ўзини доимо камситиш. 
  4. Фикрлар карахтлиги, бирор қарорга кела олмаслик.
  5. Ўз жонига қасд қилиш хаёлларига бориш.
  6. Иштаҳа пасайиши, баъзида кучайиши.
  7. Уйқу бузилиши – уйқусизлик ёки уйқучанлик.
ДСМ-IV бўйича депрессия ташхисини қўйишга бўлган талаблар. Унга биноан қуйидаги 9 та симптомдан бештаси беморни 2 ҳафтадан ошиқ безовта қилаётган бўлиши керак. 
  1. Депрессив кайфият.
  2. Ҳар қандай фаолиятга бўлган қизиқиш ва улардан қониқиш ҳиссининг  кескин пасайиши ёки йўқолиши.
  3. Иштаҳа йўқолиши ва тана вазни камайиши (гоҳида иштаҳа кучайиши ва тана вазни ортиши).
  4. Инсомния (гоҳида гиперсомния).
  5. Психомотор қўзғалишлар ёки тормозланиш.
  6. Қувватсизликлик ва тез толиқиш.
  7. Ўзини камситиб ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилиш.
  8. Диққатни бир жойга жамлай олмаслик, фикрлар карахтлиги.
  9. Ўз жонига қасд қилиш хаёллари.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b      
             © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
             ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha