Дисгамия


Эр-хотин орасидаги жинсий муносабатлар уйғунлиги бузилишига дисгамия деб аталади. Дисгамия икки томондан бирининг жинсий қониқмаслиги туфайли оила бузилиши, ўзаро хиёнат ёки турли даражада ифодаланган неврозларга сабаб бўлади. Аксарият ҳолларда дисгамиянинг асосий сабаби жинсий алоқанинг тез тугашидир (суст эрекция ва вақтли эякуляция сабабли). Чунки аёл киши жинсий алоқанинг оргазм билан тугашини хоҳлайди. Айтиб ўтганимиздек, эркак кишига қараганда, аёл кишида оргазм келиши бирмунча мушкул. Жинсий алоқанинг вақтли тугаши нафақат аёл киши, балки эркак киши руҳиятига ҳам зиён етказади ва эркак киши рафиқасининг олдида эркаклик бурчини бажара олмаганидан ўзини гуноҳкор деб билади. Фригидликдан фарқли ўлароқ, дисгамияни аёл киши руҳан оғир кечиради. Аёл киши бир томондан, турмуш ўртоғини инсон сифатида, болаларининг отаси сифатида яхши кўради, иккинчи томондан ундан жинсий қониқиш ҳосил қилмайди. Айнан мана шундай вазиятга кўп оилалар дуч келади ва бунинг 
оқибатида тез-тез жанжаллар келиб чиқади.
        
Эркакда ҳам, аёлда ҳам жинсий алоқа бир хил пайтда оргазм билан тугаса, иккала томон ҳам жинсий яқинликдан катта қониқиш ҳис қилади ва ўзаро айбловларга ўрин қолмайди. Аёл кишида оргазм узоқроқ давом этади. Эркак киши жинсий алоқа тугагандан сўнг тез туриб кетишни хоҳласа, аёл киши эса уни эри яна эркалашини хоҳлайди. Аёл кишида оргазм бир соатгача давом этиши ҳам мумкин. Сексолог олимлар фикрича, оргазмнинг келиш тезлиги ва давомийлиги аёл кишининг мизожига ҳам боғлиқ. Баъзи руҳий касалликларда оргазм жуда чўзилиб кетади.
        
Баъзи аёл ва эркаклар оргазм олатнинг ҳажмига боғлашади. Бу муаммо қадимдан кўпчиликни қизиқтириб келган ва уни ўрганиш учун жуда кўп шахсий суҳбатлар ва сўровномалар ўтказилган. Бу соҳани чуқур ўрганган мутахассисларнинг фикрича, оргазм олат ҳажмига боғлиқ эмас ва бу ерда руҳий омил жуда катта аҳамиятга эга. 
        
Чунки олатнинг кичик ҳажмда бўлиши фақат оғир эндокрин касалликларда (нанизм, гипопитуитризм) кузатилади ва  бор-йўғи 2 фоизни ташкил қилади. Сексологлар фикрича,  эримнинг олати кичик деб шикоят қиладиган аёллар сони (жинсий алоқадан қониқишса-да) ўртача 30 % ни  ташкил қиларкан. Аёлларнинг деярли 90 %  – энг асосийси, жинсий алоқанинг қониқиш билан тугаши, деб ҳисоблашади. Аёллар орасида ўтказилган жуда кўп сўровномалар натижаси қуйидагича: жинсий яқинликдан сўнг ҳам аёлга ширин сўзлар айтиш ва эркалатишлар унинг қониқиши учун ўта муҳим омиллардан биридир.
Шуни унутмаслик лозимки, жинсий яқинлик пайтида эркак ҳам, аёл ҳам барча санитария ва гигиена талабларига, албатта, амал қилишлари керак.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha