Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ДЕПРЕССИЯДА ФАРМАКОТЕРАПИЯ

ДЕПРЕССИЯДА ФАРМАКОТЕРАПИЯ


Психотерапевтик муолажалар антидепрессантлар билан биргаликда олиб борилса, даволаш самарадорлиги янада ошади. Дори воситалари билан даволаш жараёнида режали тарзда психотерапия муолажаларининг ўтказилиши беморнинг депрессиядан чиқишини осонлаштиради. Психотерапевтик муолажалар пайтида бемор билан мулоқотлар олиб борилади, антидепрессантларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилади (чунки аксарият беморлар 1 ойдан кейин дори ичишни тўхтатиб қўйишади), беморда яхши натижага ишонч ҳосил қилинади.
Бугунги кунда депрессияни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган антидепрессантлар сони кўп. Бироқ уларни тўғри танлай олиш керак. тўсатдан тўхтатиш ҳам депрессиянинг яна қўзғалишига сабаб бўлади. Депрессияда кенг қўлланиладиган психотроп дорилар ҳақида тўхталиб ўтамиз (2-жадвал).

   2-жадвал. Тиббий амалиётда кенг қўлланиладиган антидепрессантлар
Трициклик антидепрессантлар    
Серотонинни қайта қамалга олинишига тўсқинлик қилувчи селектив ингибиторлар

Амитриптилин
Мелипрамин (имипрамин)
Кломипрамин 
Азафен
Доксепин
Тианептин      
Флуоксетин
Сертралин 
Пароксетин 
Тситапролам 
Венлафаксин 
Флувоксамин 
 
 
3-жадвал. Антидепрессантлар ва уларнинг бир кунлик дозаси
Нoми 
Синоними
Ишлаб чиқарилиш шакли ва дозаси
Бир кунлик 
дозаси, мг

Антидепрессантлар-стимуляторлар
Минимал
Максимал
Мелипрамин
Имипрамин
Amp.1,25 % - 2 ml;
25 mg (tabl.)
12,5
50
Анафранил
Кломипрамин
Amp.1,25 %-2 ml;
25 mg (tabl.)
12,5
75
Прозак
Флуоксетин
20 mg (tabl. va kaps).
10
40
Пароксетин
Рексетин     
20 mg va 30 mg (tabl. va kaps.)
5
40
Иксел  

25 mg va 50 mg (tabl.)
25
200 
Велаксин
Венлаксор     
37,5; 75 va 150 mg (tabl. va kaps.)
37,5 
375
Сертралин
Золофт
50 mg (tabl. va kaps.)

50 mg
200 mg
Седатив таъсирга эга антидепрессантлар    


Амитриптилин
Триптизол
Amp. 1 %-2 ml; 
10 mg va 25 mg (tabl. va kaps.)
10 mg
75 mg
 Азафен
Пипофезин
25 mg (tabl. va kaps.) 
25 mg
150 mg
Коаксил     

12,5 mg (tabl. va kaps.)
12,5 mg
75 mg
 Лудиомил
Мапротилин
Amp. 1,25 %-2 ml;
12,5 mg va 25 mg (tabl.)
12,5 mg
150 mg
Флувоксамин
Феварин
50 mg va 10 mg (tabl.)
25 mg
300 mg
Миансерин




Тразодон
Триттико
 25, 50, 100 mg (kaps.)
Amp. 1% - 5 ml (50 mg)
25-50 mg
300-500 mg
Доксепин





4-жадвал. Тиббий амалиётда кенг қўлланиладиган бензодиазепинлар (транквилизаторлар)
Дорининг номи
Дастлабки дозаси    
Терапевтик дозаси

Диазепам
5-10 mg
10-20 mg
Лоразепам
1-2 mg
2-4 mg
Феназепам 
0,5-1 mg
1-2 mg
Медазепам
10-15 mg
20-30 mg
Алпразолам
0,25-0,5 mg
1-2 mg
Нитразепам
2,5-5 mg
5-10 mg
Тофизепам
50-100 mg
100-150 mg


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
             © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha