Иллюзия


Иллюзия деб, атроф-муҳитда аслида мавжуд бўлган нарса ва ҳодисаларни янглиш идрок қилишга айтилади. Демак, галлюцинациядан фарқли ўлароқ, иллюзияда идрок этилаётган нарсалар мавжуд, лекин улар нотўғри қабул қилинади. Масалан, ерга тушиб ётган қора чопон узоқдан худди ухлаб ётган итдек, дўппи эса мушукдек, қоронғи хонада михга илинган палто худди ўғри тургандек туюлади.

Иллюзиялар ҳам, худди галлюцинациялар сингари кўрув, эшитув, ҳид ва таъм билиш турларига бўлинади. Иллюзиялар соғлом одамларда ҳам учраб туради. Масалан, қурилиш бўлаётган жойда ёғочлар узоқдан худди эгри жойлашгандек, эшик ва деразалар қийшиқ қўйилгандек, девордаги чизиқлар эгри чизилгандек бўлиб кўринади. Баъзан, қурувчи буларнинг тўғрилигини махсус электрон приборлар ёки дастгоҳлар орқали текшириб кўради. Иллюзиялар невроз ва психозларда кўп кузатилади. 

Вербал иллюзияда бир нечта одамнинг суҳбати бемор учун унинг устидан ғийбат қилаётгандек ёки фитна уюштириш учун режа тузилаётгандек эшитилади. Иллюзиялар шизофрения касаллиги хуруж қилганда, делириоз ва онейроид ҳолатлар билан кечувчи касалликларда кўп кузатилади.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz)




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha