Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ИНТРАЦЕРЕБРАЛ ГЕМАТОМАЛАР

ИНТРАЦЕРЕБРАЛ ГЕМАТОМАЛАР


Бош мия артериялари ва веналари ёрилиши сабабли мия паренхимасида қоннинг тўпланиб қолишига интрацеребрал гематома деб айтилади. Интрацеребрал гематомалар калла суягининг ҳам очиқ, ҳам ёпиқ жароҳатларида шаклланади ва ҳар доим мия эзилиши билан биргаликда намоён бўлади. Зарбанинг кучи ва ёрилган томирнинг катта-кичиклигига қараб гематома ҳажми турлича бўлади. Баъзи гематомалар жуда кичик бўлса, баъзилари ярим шарнинг катта қисмини эгаллайди. Катта гематома бош миянинг катта қисмини босиб қўяди, мия шиши ва дислокацион синдром ривожланишига сабабчи бўлади. Айниқса, чакка бўлагида жойлашган гематомада дислокацион синдром тез ривожланади.

Интрацеребрал гематомалар биратўла бош миянинг турли жойларида кузатилиши мумкин. Латерал жойлашган гематома, кўпинча, субарахноидал бўшлиққа ўтиб, субарахноидал геморрагияни юзага келтиради. Медиал жойлашган гематома эса мия қоринчаларига ўтиб, вентрикуляр геморрагияга олиб келади ва бемор ҳаёти учун ўта хавфли вазият юзага келади.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha