Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ИПОХОНДРИЯ КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА ЁҲУД ДОКТОРЛАРНИНГ ЖОНИГА ТЕГДИМ

ИПОХОНДРИЯ КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА ЁҲУД ДОКТОРЛАРНИНГ ЖОНИГА ТЕГДИМ


Ипохондрия – бу неврознинг энг инжиқ тури бўлиб, бундай шахслар жуда эзма, тез ва доимо хафа бўлиб юрадиган, ўзига ҳам, докторларга ҳам, яқинларига ҳам ишонмайдиган ва миясини бемаъни фикрлар чулғаб олган одамлардир. Улар “Мен ҳеч қачон тузалмайман” деб ўйлашади, олган даволаш муолажаларидан норози бўлиб юришади, қандайдир антиқа даволаш усулларини излашади ва уларни ўзида синаб ҳам кўришади. Битта саволни юз маротаба беравериб докторларнинг ҳам жонига тегиб кетдим деб юришади.
Доимий қўрқув (худди юрак тўхтаб қоладигандек), оғир касалликни ўзида излаш, ўлиб қолиш каби хаёллар уларнинг доимий ҳамроҳидир. Ипохондрияга чалинган беморнинг хаёл сурмаган куни йўқ: у кечаси хаёл билан ухлайди, эрталаб ҳам хаёллар билан уйғонади. 
Ҳамма гап шундаки, бу хаёллар фақат ўзининг дарди ёки кимдандир хафа бўлгани билан боғлиқ. Агар унинг қайсидир аъзосида касаллик белгилари аниқланса, уни ҳадеб ўйлайверади, даволаш натижасида бу касаллик ўтиб кетган бўлса ҳам қайта-қайта текширувлардан ўтаверади. 
Бундай шахслар врач қўйган ташхисга ва текширув натижаларига гумон билан қарашади. Улар тузалгунча ўзларининг яқинларини касал қилиб қўйишади. Айниқса, бундай шахсларнинг яқинлари, фарзандлари ундан кўп азият чекишади. Улар яқинларига “Мени яхши докторга кўрсатмаяпсизлар, дардимни ҳеч ким топа олмаяпти” каби шикоятлар билан арз қилиб юришади. 
Ипохондрияга, кўпинча, аёллар мойил бўлишади. Агарда эркаклар ипохондрияга чалинса, уларнинг характери аёлсифат бўлиб қолади. Бу дунёда ипохондрияга қарши дори ишлаб чиқилмаган. Чунки ипохондрия касаллик эмас, балки хулқ-атворнинг ёмон бир кўринишидир. Агар бу сатрларни ўқиётган одамда ҳақиқатан ҳам ипохондрия бўлса, ушбу сатрларнинг ўзиёқ уни бу қийноқдан халос этиши табиий. Чунки ипохондрияга чалинган одам ўзида бўлаётган ҳолатнинг сир-асроридан воқиф бўлса, у албатта тузалиб кетади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha