Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв, III жуфт

Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв, III жуфт


Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (n. оculomotorius III жуфт) – ҳаракат нерви. III нерв ядроси ўрта мияда Сильвий сув йўли тубида colliculis superior соҳасида жойлашган. Бу нерв калла суяги ичидан fissura orbitalis superior орқали кўз косаси киради. N. oculomotorius бир нечта ядрога эга: 1) латерал жойлашган бир жуфт йирик хужайрали ядро; 2) парамедиал жойлашган бир жуфт парасимпатик ядро (Эдингер-Вестфал ядроси ёки қўшимча ядро); 3) медиал ва бироз дорсал жойлашган кичик хужайрали тоқ ядро (Перлиа ядроси). 
     А. Латeрал жойлашган бир жуфт йирик ҳужайрали ядро қуйидаги 5 та кўндаланг-тарғил мускулни иннeрвация қилади:
  1. Юқори қовоқни кўтарувчи мускул (m.levator palpebrae superior);
  2. Юқори тўғри мускул (m. rectus superior) – кўз олмасини тепага ва бироз ичкарига буради; 
  3. Ички тўғри мускул (m. rectus internus) – кўз олмасини ичкарига буради;
  4. Пастки қийшиқ мускул (m. obliquus inferior) – кўз олмасини тепага ва қисман ташқарига буради; 
  5. Пастки тўғри мускул (m. rectus inferior) – кўз олмасини пастга ва қисман ичкарига буради (6.17 расм). 
        6.17-расм. Кўзларни ҳаракатлантирувчи мускуллар ва уларни иннeрвация қилувчи нeрвлар

B. Эдингер-Вестфалнинг бир жуфт майда хужайрали парасимпатик ядроси:
Қорачиқни торайтирувчи мускулни (m. sphincter pupillae) иннервация қилади
C. Перлианинг тоқ парасимпатик ядроси (Перлиа ядроси)
Аккомодация функциясини таъминловчи киприк мускулини (m. ciliarae) иннервация қилади. 
N. oculomotorius ядролари ва йўли
N. oculomotorius ядролари ва йўллари анатомо-функционал жиҳатдан бир-биридан фарқ қилганлиги боис, уларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқамиз (6.18-расм).
 
6.18-расм. Кўзларни ҳаракатлантирувчи нeрвлар ядролари топографияси: 1 – Пeрлиа ядроси (m. ciliare); 2 - Эдингeр-Вeстфал ядроси (m.sphincter pupillae); 3 – N. oculomotorius нинг йирик ҳужайрали латeрал ядроси; 4 – IV нeрв ядроси; 5 – мия оёғи; 6 – VI нeрв ядроси; 7– Варолий кўприги; 8 – узунчоқ мия. 
Изоҳ: Қавс ичида иннeрвация қилинувчи мускул кўрсатилган.

    1. N. oculomotoriusнинг йирик хужайрали латерал ядроси ва йўли. Нерв толаларининг m. rectus internus ни иннервация қиладиган қисми қарама-қарши томонга ўтиб олади, қолганлари эса ўзи томондаги кўз мускулларини иннервация қилади. Демак, чап томондаги n.oculomotorius ўнг томондаги m. rectus internus ни, ўнг томондаги n.oculomotorius эса чап томондаги m. rectus internus ни иннервация қилади (6.18-расм).
    2. Эдингер-Вестфалнинг майда хужайрали парасимпатик ядроси ва йўли. Ушбу ядро аксонлари III нерв таркибида чиқиб ganl. ciliare да синаптик боғланиш ҳосил қилиб, сўнгра m.sphincter pupillae га боради. Бу йўл ҳақида батафсил маълумот кўрув нерви ёзилган жойда келтирилган.
    3. Тоқ парасимпатик ядро (Перлиа ядроси) ва йўли. Перлиа ядроси аксонлари ҳам gangl. ciliare да синаптик боғланиш ҳосил қилади ва m.ciliare га боради. Киприк мускули кўз гавҳари шаклини ўзгартириб аккомодацияни таъминлайди. Шу боис ҳам Перлиа ядроси аккомодация ядроси деб ҳам аталади.

Зарарланиш симптомлари. 1) птоз (m.levator palpebrae superior фалажи ҳисобига); 2) кўз олмасининг пастга ва қисман ташқарига тортилиб қолиши – m.rectus ext. (VI нерв) ва m.obliquus sup. (IV нерв) қисқариши ҳисобига; 3) кўзнинг тепага, ичкарига ва қисман пастга ҳаракатининг чегараланиши; 4) қочувчи ғилайлик (strabismus divergens) – m.rectus ext. (VI нерв) тортиши ҳисобига; 5) конвергенция бузилиши; 6) диплопия; 7) мидриаз (m.sphincter pupillae фалажи ва m.dilatator pupillae фаоллиги ошиши ҳисобига); 8) аккомодация бузилиши (m.ciliarae фалажлиги сабабли); 9) қорачиқнинг ёруғликка реакцияси бузилиши (қорачиқ рефлектор ёйининг эфферент қисми зарарланиши сабабли); 10) экзофтальм (4 та мускулнинг фалажлиги ҳисобига).


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев 
               © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha