Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ХОРАЗМЛИК ТАБИБЛАР ҚАНДАЙ ДАВОЛАШГАН? (Ривоят)

ХОРАЗМЛИК ТАБИБЛАР ҚАНДАЙ ДАВОЛАШГАН? (Ривоят)


Маҳмуд Ғазнавий Бухорога бостириб келибди. Ибн Сино Хоразмга кетишга шайланибди. Ибн Сино сафарга чиқишдан олдин шогирдлари билан хайрлашув сабоғини ўтказибди. Бу гал даволаш турлари ҳақида сўз борибди. “Мен Хоразмга – Абу Райҳон Беруний олдига кетаяпман. Сизларга сўнгги маърузамни ўқимоқчи эдим”, дебди. Маъруза сўнггида шогирдларига қараб, даволашнинг уч хил усули бор, уни барча табиблар қўллашади дебди. Биринчи усул – бу сўз, иккинчиси – гиёҳ ва ниҳоят учинчиси – тиғ билан даволаш деб хитоб қилибди аллома.
       
Ибн Сино бир неча йиллар Хоразмда яшаб, Бухорога яна қайтибди. У толибларга яна маърузалар ўқий бошлабди. Маърузалардан бирида шогирдлари: “Устоз! Хоразмлик табиблар беморларни даволашда сиз айтган учта усулнинг қай бирини қўллашар экан” деб сўрашибди. Шунда Ибн Сино: “Хоразмлик табиблар даволашнинг яна бир усулини ўйлаб топишибди. Улар беморларни соз билан даволашаркан” дебди.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
             © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha