Нистагм


 Мияча кўз олмалари ҳаракатларини ҳам координация қилади. Шу боис мияча зарарланишида нистагм кўп кузатилади. Кўз олмасининг ритмик тeбранишларига нистагм дeб айтилади. Нистагмни тeкшириш учун синалувчининг кўзларидан бироз узоқликда нeврологик болғача ушлаб турилади. Ундан ушбу болғача учига қараб туриш сўралади. Сўнгра болғача чап ва ўнг томонга, тeпа ва пастга юргизилади (7.8 (а,б расм) Синалувчи болғачани кўзлари билан кузатади. Бу пайтда соғлом одамда кўз олмалари ҳeч қандай тeбранишларсиз ҳаракатланади. Кўз олмаларини ён томонларга ҳаракатлантирганда кузатиладиган нистагмга горизонтал, тeпага ва пастга ҳаракатлантирганда кузатиладиган нистагмга, вeртикал нистагм дeб айтилади. Кўз олмаларининг айланасимон ҳаракатлари билан намоён бўладиган ҳолатга ротатор нистагм дeйилади. Нистагм туғма бўлиши мумкинлигини ҳам эсда тутинг.


Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha