Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ФИШЕР СИМПТОМИ

ФИШЕР СИМПТОМИ


Ички уйқу артерияси тромбозининг яққол белгиларидан яна бири – қарама-қарши томондаги қулоқда шовқин пайдо бўлиши. Масалан, чап томонда ички уйқу артериясининг ўткир тромбози кузатилса, ўнг томонда бош ёки қулоқда ғувиллаган товуш эшитилади. Бунинг сабаби – ўнг томондаги ички уйқу артериясида қон оқиши тезлигининг кучайишидир. Бу ҳолат Фишер симптоми деб аталади. Агар шовқин пайдо бўлган томондаги уйқу артерияси бироз босилса, шовқин пасаяди ёки йўқолади. Баъзан соғлом томондаги ички уйқу артериясини босиш субйектив неврологик симптомларнинг зўрайишига сабабчи бўлади, яъни бош айланиши кучайиб, бемор ҳушидан кетиб қолади. Шунинг учун ушбу синовларни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак. Ушбу шовқинни стетоскопни кўзнинг устига қўйиб эшитса ҳам бўлади. Баъзан ички уйқу артерияси тромбозида шовқин нафақат қарама-қарши томонда, балки тромбоз рўй берган томонда ҳам кузатилади. Бироқ уни аниқлаш бироз қийин.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi    
             © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha