Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Фокал руҳий ҳуружлар

Фокал руҳий ҳуружлар


Фокал руҳий хуружлар – руҳий пароксизмлар билан кечувчи хуружлар. Хуруж пайтида беморнинг руҳияти ва хулқ-атвори тўсатдан ўзгариб қолади. Унда уйқусимон ҳолат, иллюзия, галлюцинация, дереализация ва деперсонализация ҳолатлари вужудга келади. Беморнинг кайфияти бирдан тушиб кетади, сабабсиз уриша бошлайди, ўзини агрессив тутади ва маъносиз ҳаракатлар (қилиқлар) қилади. Ушбу аффектив бузилишлар қисқа муддат давом этади ва бир неча дақиқа ичида ўтиб кетади. Аммо беморда дисфория ҳолати бир неча соатгача сақланиши мумкин. Оддий фокал хуружлар баъзида мураккаб фокал хуружлар ёки иккиламчи-тарқалган хуружларга ўтади. Бундай пайтда оддий фокал хуруж белгилари аура ҳисобланади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha