Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi РЭНКИН ШКАЛАСИ

РЭНКИН ШКАЛАСИ


Рэнкин шкаласи ҳам худди Бартел шкаласи каби инсульт ўтказган беморларда функционал тикланиш ҳолатини баҳолаш учун қўлланилади. Баллар градацияси 0 дан 6 баллгача белгиланган. Беморнинг аҳволи ёмонлаша борса, баллар йиғиндиси ҳам оша боради. Бу шкалани касалликнинг ўткир даврида ҳам, тикланиш даврида ҳам қўллаш мумкин. Уни бир неча бор ўтказиш инсульт динамикасини тўғри баҳолашга ёрдам беради.

РЭНКИН ШКАЛАСИ


ФАОЛИЯТ
ФАОЛИЯТ ТАВСИФИ
БАЛЛ
1
Симптомлар йўқ

0
2
Симптомлар мавжуд бўлса-да, кундалик фаолияти бузилмаган
Кундалик юмушларни бемалол бажариши мумкин.
1
3
Кундалик фаолияти енгил даражада бузилган
Кундалик юмушларни бажаришда бирмунча қийналади, бироқ ўзга ёрдамга муҳтож эмас
2
4
Кундалик фаолияти сезиларли даражада бузилган
Кундалик юмушларни бажаришда ўзга ёрдамга муҳтож, бироқ ўзи юра олади.
3
5
Кундалик фаолияти оғир даражада бузилган
Кундалик юмушларни бажара олмайди, юра олмайди.
4
6
Кундаликфаолияти кучли даражада бузилган
Бемор "тўшакка михланиб" қолган. Сийдик ва нажас тута олмайди, доимий парваришга муҳтож.
5
7
Ўлим

6

БАРТЕЛ ШКАЛАСИ

ФАОЛИЯТ ТУРИ
ШАРТЛАР
БАЛЛАР
ОВҚАТЛАНИШИ


Мустақил
10
бировнинг ёрдами билан
5
ёрдамга бутунлай муҳтож
0
ВАННАДА ЧЎМИЛИШИ

Мустақил
5
ёрдамга бутунлай муҳтож
0
ЮЗИНИ ЮВИШ, СОҚОЛ ОЛИШ, ТИШ ЮВИШ, СОЧ ТАРАШ
Мустақил
5
ёрдамга бутунлай муҳтож
0
КИЙИНИШ


Мустақил
10
ёрдам билан
5
ёрдамга бутунлай муҳтож
0
ДЕФЕКАЦИЯ НАЗОРАТИ


тўла назорат қилади
10
баъзан назорат қила олмайди
5
умуман назорат қила олмайди
0
СИЙИШНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ
тўла назорат қилади
10
баъзан назорат қила олмайди
5
умуман назорат қила олмайди
0
ТУАЛЕТДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Мустақил
10
ёрдам билан
5
ёрдамга бутунлай муҳтож
0
КУРСИДАН КАРОВАТГА ЎТИШ ЁКИ КАРОВАТДАН ТУРИБ КУРСИГА ЎТИШ

Мустақил
15
бироз ёрдам билан
10
ўтириши мумкин, бироқ ўтиши учун ёрдам керак
5
умуман иложи йўқ
0
ЮРИШ


50 метрга мустақил
15
50 метрга ёрдам билан
10
50 метрга ногиронлик аравасида
5
умуман юра олмайди
0
ЗИНАДАН КЎТАРИЛИШ


Мустақил
10
ёрдам билан
5
умуман иложи йўқ
0
          Тўпланган умумий балл





    Баҳолаш мезони

0-45 балл – оғир ногиронлик (фаолиятнинг кескин чегараланганлиги ёки тўла бузилиши);
50-70 балл – ўрта даражали ногиронлик (фаолиятнинг ўрта даражада чегараланганлиги);
75-100 балл – фаолиятнинг енгил даражада чегараланганлиги ёки сақланганлиги.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha