Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Облитерацияловчи эндаартериит

Облитерацияловчи эндаартериит


Облитерацияловчи эндаартериит – артерияларнинг эндотелиал қавати яллиғланиши бўлиб, томирлар облитерацияси, периферик қон айланиши бузилиши ва ишемик некроз ривожланиши билан намоён бўлади. Кўпинча оёқ артериялари зарарланади. Оғриқлар юрганда пайдо бўлади, дам олганда ўтиб кетади. Бу ҳолат алмашиниб турувчи оқсоқланиш синдроми деб айтилади. Оғриқлар болдирнинг юқори қисмида ва кўпинча унинг ички юзасида кузатилади. A. dorsalis pedisda томир уриши кескин пасаяди ёки умуман аниқланмайди. Вегетатив-трофик ўзгаришлар оёқнинг дистал қисмида яққол ифодаланган бўлади. Оёқнинг тиззадан пастки қисми, айниқса, оёқ панжалари “музлаб” юради, цианоз кузатилади, тирноқлар мўртлашади. Облитерацияловчи эндаартериит учун радикуляр оғриқлар, рефлекслар ўзгариши, мускуллар атрофияси хос эмас. Зарарланган томонда “пайпоқ” типида сезги бузилиши мумкин ва унинг сабаби vaza nervorum да қон айланиши бузилиши ва иккиламчи невропатиядир. Ташхис артерияларни ултратовуш текшириш усуллари (допплерография, дуплексли сканирлаш) орқали қўйилади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha