Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Орқа марказий пушта ўсмаси

Орқа марказий пушта ўсмаси


Бу соҳада жойлашган ўсмалар клиникаси Жексон типидаги сенсор хуружлар ва сезги бузилишлари билан намоён бўлади. Жексон типидаги сенсор хуружлар – булар тўсатдан пайдо бўладиган ва бир неча дақиқа давом этадиган парестезиялардир. Орқа марказий пуштанинг қайси қисмида қўзғалиш кузатилса, парестезия тананинг ўша қисмидан бошланади. Агар ўсма орқа марказий пуштанинг пастки қисмида жойлашса, парестезиялар юздан, ўрта қисмида жойлашса – қўлдан, юқори қисмида жойлашса – оёқдан бошланади ва тананинг қолган ярмига тарқайди.
Сезги бузилишлари қарама-қарши томонда моноанестезия ва гемианестезиялар билан намоён бўлади. Улар аввал енгил кўринишда, яъни гипестезия типида бўлиб, кейинчалик анестезияга ўтади.
Орқа марказий пушта соҳасида жойлашган ўсма олдинги марказий пушта томон ўсса, у ҳолда Жексон типидаги сенсор хуружларга Жексон типидаги мотор хуружлар қўшилади. Кейинчалик эса сезги бузилишларига (гемианестезияга) ҳаракат бузилишлари (гемипарез) қўшилади. Олдинги ва орқа марказий пушталар соҳасида жойлашган ўсма, одатда, тез аниқланади. Чунки бу соҳада жойлашган ўсманинг дастлабки симптоми Жексон типидаги фокал хуружлардир. Улар, асосан бош миянинг ҳажмли жараёнларида (ўсма, абсцесс, гематома, гумма, киста) кузатилишини ҳар бир невропатолог яхши билади. Бундай пайтда врач беморни МРТ текширувига юбориб, фокал хуружлар сабабини тез аниқлаши лозим. Бу соҳа ўсмаларида ИКГ жуда кеч ривожланади ёки у пайдо бўлмасдан туриб ташхис аниқланади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha