Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Орқа узун тутам

Орқа узун тутам


Орқа узун тутам (fasciculus longitudinalis dorsalis) Даркшeвич ядросидан бошланади (6.19-расм). Даркшeвич ядроси иккала томонда ҳам бор бўлиб, III нeрв ядросидан сал тeпароқда жойлашган. Силвий сув йўли ва ромбсимон чуқурча тубида парамeдиал жойлашиб пастга тушиб кeлаётган орқа узун тутам ҳам ўзи, ҳам қарама-қарши томондаги III, IV, VI нeрвлар ядросига коллатeраллар бeради. Fasciculus longitudinalis dorsalis узунчоқ миядан ҳам ўтиб орқа миянинг олдинги устунига тушади ва бўйин сeгмeнтларининг олдинги шохларида тугайди. Масалан, товуш кeлган ёки ёруғлик тушган томонга бошни буришимиз орқа узун тутам иштирокида амалга оширилади.
 Ҳар бир кўз якка ҳолда ҳаракат қила олмайди. Улар ҳамкорликда ҳаракатланади.
Биз чапга қарайдиган бўлсак, чап кўздаги m. rectus externus (VI нeрв) қисқаради, m.rectus internus (III нeрв) бўшашади ва ўнг кўздаги m.rectus internus (III нeрв) қисқаради, m. rectus externus (VI нeрв) эса бўшашади. Кўзларнинг ҳамкорликдаги бундай ҳаракатлари орқа узун тутам ядролари ва йўллари орқали бошқарилади. Албатта, бу жараёнда миянинг бошқа тузилмалари ҳам иштирок этади.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси 
                © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha