Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ОПТИК-ФАЗОВИЙ АГНОЗИЯ

ОПТИК-ФАЗОВИЙ АГНОЗИЯ


Оптик-фазовий агнозия. Агнозиянинг бу тури кўпинча бош миянинг ўнг ярим шари (парието-оксипитал соҳалар) ёки иккала ярим шар биратўла зарарланганда кузатилади. Бунда бемор нарсанинг фазовий белгиларини тасвирлаб бера олмайди. Бу ерда нарсалар ёки атроф-муҳитдаги объектлар катта-кичиклигининг аҳамияти йўқ. Бемор геометрик фигураларнинг (учбурчак, ромб, квадрат) расмини тўғри чиза олмайди. Агнозиянинг бу турида чап ва ўнг томонларни фарқлаш ҳам бузилади ва бемор объектларнинг бир томонини тан олмайди (1-расм, а, б).
 1-расм (a). Фазонинг бир томонини инкор қилиш синдроми (З.Р. Ибодуллаев, 2000 й). a –  КТ да бош мия ўнг ярим шарининг энса соҳасида ишемик ўчоқ.

  1-расм (б). б – бемордан уй ва дарахт тасвиридан нусха кўчириш сўралганда, уларнинг чап томонини чизмай қолдиради, яъни инкор қилади.

Бу ҳолат «фазо ёки объектнинг бир томонини инкор қилиш» синдроми деб аталади. Бу синдром асосан, бош мия ўсмаси ёки оғир краниоцеребрал жароҳатларда кузатилади. Бу синдромни биз бош мия ўнг ярим шарининг а.cerebri posterior қон билан таъминлайдиган соҳанинг ўткир ишемик инсултида ҳам кузатганмиз. Оптик-фазовий агнозия бош миянинг ўнг ярим шари зарарланганда кўп кузатилгани учун бемор  объектларнинг чап томони борлигини гўёки инкор қилади. Бемор ҳатто ўзининг чап томонини ҳам тан олмайди, қўл-оёқлар ҳаракати сақланган бўлса-да, кўйлаги ва шимини кияётганда чап томонини киймайди, чап қўлини ишлатмайди. Бу синдром бир томонлама фазовий агнозия деб ҳам аталади. Бу симптомлар бош миянинг ўнг ярим шари зарарланиши учун жуда хос.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©www.asab.uz








Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha