Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi МУЛТИСИСТЕМ АТРОФИЯ (ШАЙ-ДРЕЖЕР СИНДРОМИ)

МУЛТИСИСТЕМ АТРОФИЯ (ШАЙ-ДРЕЖЕР СИНДРОМИ)


Шай-Дрежер синдроми ёки мултисистем атрофия – паркинсонизм, мияча атаксияси ва вегетатив бузилишлар билан кечувчи зўрайиб борувчи дегенератив касаллик. Касаллик 40–60 ёшларда бошланади. Аёлларга қараганда эркаклар 2 баробар кўп касалланишади. Эрта ёшда бу касаллик учрамайди.
      Этиологияси ва патогенези. Этиологияси номаълум. МНС ва вегетатив тузилмаларда дегенератив ўзгаришлар юзага келади ва улар зўрайиб боради. Айниқса, ВНС нинг периферик қисми, стриониграл ва пирамидал система ҳамда оливопонтоцеребелляр йўлларда кучли дегенерация кузатилади.
     Клиникаси. Касаллик вегетатив бузилишлар билан бошланади, қолган неврологик симптомлар эса кейинроқ қўшилади. АҚБ кескин пасайиб бемор ўрнидан тура олмай шалпайиб ётиб қолади. Чунки ўрнидан турса, АҚБ кескин пасайиб дарров йиқилиб тушади. Унда ортостатик гипотензияга хос барча симптомлар аниқланади. Шунингдек, гипо- ёки ангидроз, сийдик тута олмаслик, импотенция белгилари ривожланади. Бундай пайтда адашиб “ортостатик гипотензия синдроми” ташхиси қўйилади. Бир неча ой ёки йиллардан сўнг ушбу симптомларга бошқа неврологик белгилар қўшилади. Шунингдек, экстрапирамидал ригидлик, гипокинезия, тремор, атаксия, пирамидал симптомлар, мускуллар атрофияси, кўз мускуллари фалажлиги бирин-кетин пайдо бўлади ва зўрайиб боради. Касалликнинг сўнгги босқичида когнитив бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.
Прогноз. Касаллик тўхтовсиз зўрайиб борувчи хусусиятга эга. Бу касаллик бошланганидан сўнг бемор 10 йилгача яшайди.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                   © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha