Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Менингомиелит

Менингомиелит


Миелит кўп ҳолларда менингомиелит билан ҳам қиёсланади. Миелитдан фарқли ўлароқ, менингомиелитда спинал симптомлар бироз енгилроқ ифодаланган бўлади. Менингомиелитда миелитга хос бўлган неврологик бузилишлар баробарида қўшимча равишда спинал менингеал белгилар, яъни Керниг симптоми аниқланади. Керниг симптоми – менингомиелитнинг асосий клиник симптомларидан бири. Бу симптом бир томонда сустроқ намоён бўлиши мумкин. Агар Керниг симптоми кучли ривожланган бўлса, бемор қаддини ростлаб юра олмайди.
    Менингомиелитда кузатиладиган спинал симптомлар – иккала томонда пай рефлексларининг ошиши, пирамидал патологик симптомларнинг пайдо бўлиши, ўтказувчи типда сезги бузилишлари билан намоён бўлади. Тос аъзолари функцияси эса сақланиб қолади. Цереброспинал суюқлик текширилганда ҳужайра-оқсил диссосиацияси аниқланади. Спиноаддуктор рефлекслар чақирилишига қараб менингомиелитик жараён орқа миянинг қайси соҳасида жойлашганлигини билиб олиш мумкин. Кўпинча орқа миянинг кўкрак сегментлари соҳаси зарарланади. Менингомиелит миелитга қараганда, бироз енгил кечади ва бузилган неврологик функциялар тез тикланади.
    Баъзида менингомиелит сурункали кечади ва орқа мия пардаларида чандиқлар пайдо бўлиши билан якунланади. Бундай пайтларда беморни даволаш учун хирургик муолажалар қўлланилади.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz







Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha