Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi МАРКАЗИЙ СТЕРЖЕН КАСАЛЛИГИ

МАРКАЗИЙ СТЕРЖЕН КАСАЛЛИГИ


Касаллик гени 19-хромосоманинг 19q12–q13 локусида жойлашган. Дастлабки симптомлари бола янги туғилган пайтда, яъни неонатал даврдаёқ пайдо бўлади. Мускулларда диффуз атония кузатилади. Улар айниқса, тос ва сон мускулларида яққол кўзга ташланади. Шунингдек, мускуллар атрофияси, гипорефлексия ёки арефлексия, кифосколиоз, суяк-бўғим деформацияси, бармоқларнинг букилувчи контрактураси кузатилади. Касаллик зўраймай қолади ёки ўта суст зўрая боради. Бола жисмоний ривожланишдан жуда орқада қолиб кетади. Скелет мускуллар биоптатида марказий стержен аниқланади. ЭМГ да мускулларнинг бирламчи атрофияси.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha