Пуэрилизм


Ёшига мос бўлмаган, яни болаларга хос характерга эга инсонларга нисбатан пуэрилизм ибораси қўлланилади. Агар одамнинг хулқ-атворидаги ҳислатлари унинг биологик ёшидан анча орқада қолиб кетган бўлса, ўзини тутиши болалар ёки ўсмирлар қилиқларини эслатса, бундай шахсларнинг психологик ёши биологик ёшидан орқада қолган ҳисобланади. Айниқса, болани жуда эркалатиб тарбиялаш ёки 14-15 ёшга кириб қолган ўсмирга 4-5 яшар боладек муносабатда бўлиш, уни мустақил ҳаётга ўргатмаслик психологик ёшнинг орқада қолиб кетишига сабаб бўлади. Бундай шахслар улғайганда масъулиятсиз бўлиб, ўзлари мустақил ишга қўл уришдан ҳайиқишади, бировга қарам бўлиб ўсишади, ҳаётда кўп туртилишади. Уларни мақтаса, ёш боладек хурсанд бўлиб кулишади, ёшига мос бўлмаган қилиқлар қилишади. Бундай ҳолатларда пуэрилизм ҳақида сўз боради. Психологик ёш орқада қолган 10 яшар боланинг гап-сўзлари, ўзини тутиши 5 яшар болани ёки 25 яшар талабанинг ўзини тутиши мактаб ўқувчиси қилиқларини эслатади. Улар ўзидан кичик ёшдагилар билан ўйнашни хуш қўришади, хатти-ҳаракатлари истерик шахсларни эслатади, енгилтак бўлишади, жиддий ишларга юзаки қарашади ёки қўл уришмайди, тенгдошлари уларга (айниқса, қиз бола бўлса) тегажоқлик қилиб юришни хуш қўришади.



Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
             © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
             ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha