Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Психосенсор бузилишлар

Психосенсор бузилишлар


Психосенсор бузилишларга қуйидагилар киради: деперсонализация, дереализация, анозогнозиялар киради. 
  1. Деперсонализация синдромида бемор ўз шахсини янглиш идрок этади, яъни унинг танаси иккига бўлингандек, гўё бири ўзига бўйсунмаётгандек ва бошқа одамнинг танасидек ҳис қилади. Уларда тана тузилишини тўғри идрок қилиш ҳам бузилади: қўли ёки оёғи катталашиб кетгандек, бировнинг қўлидек, ётган пайтлари ёнида қўл эмас, худди ёғоч ётгандек туюлади. Беморга «ахир бу қўлингиз-ку, ёғоч бунақа бўлмайди-ку, деса, тўғри, лекин мен қўлимни худди ёғочдек ҳис қиляпман», дейди. Демак, уларда танқидий фикр сақланган бўлади. Деперсонализация синдроми бош миянинг ўнг ярим шари (ўнақайларда) зарарланганда кузатилади.
  2. Дереализация – беморлар борлиқдаги нарсалар ва вазиятни танийдилар, бироқ бу вазият уларга бошқача туюлади. Атроф-муҳитдаги ҳамма нарса ноаниқ, бегона, тушунарсиз, гўёки парда билан ўралгандек гўё, ўзи яшаётган жой ва у ердаги таниш одамларни ҳам бегонадек ҳис қилади. Деперсонализация ва дереализация шизофрения, эпилепсия касалликларида, депрессив ҳолатларда кўп учрайди.
  3. Анозогнозиялар. Анозогнозия ўз касаллиги белгиларини англамаслик, деган маънони билдиради. Бош мия ўнг ярим шарининг париетал соҳаси зарарланганда кузатиладиган бу ҳолатда бемор ўз танасидаги камчиликларни идрок қилмайди, яъни инкор қилади. Чап томони ишламай ётган бўлса-да, мен ҳозир юриб келдим, деб уқтиради.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
            © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
            ©www.asab.uz)


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha