Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Психоген гипертермия

Психоген гипертермия


Вегетатив дистониянинг бошқа турларига қараганда кам учрайди. Бундай ҳолатлар кўпинча ўтказилган нейроинфекциялар, бош мия жароҳатлари, эндокрин бузилишлар ва кучли стресслардан сўнг ривожланган ВДС да кузатилади. Кўп ҳолларда тана ҳарорати 37–38°С, кам ҳолларда 39–40°С га етади. Бундай беморлар қонида яллиғланиш реакциялари аниқланмайди, улар ҳолсизланиб ётиб қолишмайди, врач қабулига бемалол ўзлари қатнашади. Яллиғланишга қарши дорилар, аспирин ва антибиотиклар таъсири жуда паст бўлади ёки умуман таъсир қилмайди. Анксиолитиклар ёки бошқа вегетотроп дорилар эса тана ҳароратини яхши пасайтиради. Психоэмоционал стресс сабабли ривожланган ва вегетатив бузилишларсиз намоён бўладиган гипертермик синдромларда “психоген гипертермия” ташхиси қўйилади. Субфебрилитет бир неча ой ва йиллар давомида сақланиши мумкин. Тана ҳарорати кундузи баланд (38–39°С), кечаси бироз пастроқ (37–38°С) бўлади. Шунингдек, бемор тинчланганда, транквилизаторлар ичганда ҳам тана ҳарорати меъёрга тушади. Баъзида эса ҳеч қандай дори-дармонлар самара бермайди. Беморни бу тарзда ҳадеб самарасиз даволашга уринавериш унда ятропатияни юзага келтиради. Бундай беморларни режали кузатувга олиш ва уларга психотерапевтик ёрдам кўрсатишнинг ўзи кифоядир. Вақт ўтиб тана ҳарорати яна нормага қайтади.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. Darslik., 2-nashr., T.; 2021., 960b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha