Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ПЕРИФЕРИК НЕРВ СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ ТАСНИФИ

ПЕРИФЕРИК НЕРВ СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ ТАСНИФИ


Периферик нерв системаси касалликлари зарарланишини аниқлаш, баҳолаш ва ташхис қўйишда КХТ-10 дан фойдаланиш тавция этилади.

Периферик нерв системаси касалликлари таснифи (КХТ-10 бўйича)

Г50-Г59. Нервлар, нерв илдизчалари ва чигаллар зарарланиши
    Г50. Уч шохли нерв зарарланиши
•    Г50.0. Уч шохли нерв невралгияси
•    Г50.1. Юзнинг атипик оғриғи
•    Г50.8. Уч шохли нервнинг бошқа зарарланишлари
Г51. Юз нерви зарарланиши
•    Г51.0. Белл фалажи
•    Г51.1. Тизза тугуни яллиғланиши
•    Г51.2. Россолимо-Мелькерсон синдроми
•    Г51.3. Гемифасциал клоник спазм
•    Г51.4. Юз миокимияси
•    Г51.8. Юз нервининг бошқа зарарланишлари
Г52. Бошқа краниал нервлар зарарланиши
•    Г52.0. Ҳидлов нерви зарарланиши
•    Г52.1. Тил-ҳалқум нерви зарарланиши
•    Г52.2. Сайёр нерв зарарланиши
•    Г52.3. Тилости нерви зарарланиши
•    Г52.7. Бир қанча краниал нервлар зарарланиши
•    Г52.8. Бошқа краниал нервлар зарарланиши
Г54. Нерв илдизчалари ва чигаллари зарарланиши
•    Г54.0. Елка чигали зарарланиши
•    Г54.1. Бел-думғаза чигали зарарланиши
•    Г54.5. Невралгик амиотрофия
•    Г54.6. Оёқ ёки қўлда оғриқли фантом синдром
•    Г54.7. Оёқ ёки қўлда оғриқсиз фантом синдром
•    Г54.8. Нерв илдизчалари ва чигалларнинг бошқа зарарланишлари
Г56. Қўл нервлари мононевропатиялари
•    Г56.0. Кафт канали синдроми
•    Г56.1. Ўрта нерв зарарланиши
•    Г56.2. Тирсак нерви зарарланиши
•    Г56.3. Билак нерви зарарланиши
•    Г56.4. Каузалгия
•    Г56.8. Қўл нервларининг бошқа мононевропатиялари
Г57. Оёқ нервлари мононевропатиялари
•    Г57.0. Қуймич (ўтирғич) нерви зарарланиши
•    Г57.1. Парестетик мералгия
•    Г57.2. Сон нерви зарарланиши
•    Г57.8. Бошқа оёқ нервларининг мононевралгияси
Г58. Бошқа мононевропатиялар
•    Г58.0. Қовурғалараро невропатия
•    Г58.7. Бир қанча мононеврит
•    Г58.8. Мононевропатияларнинг аниқланган бошқа турлари
•    Г58.9. Ноаниқ мононевропатиялар
Г59. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда мононевропатиялар
•    Г59.0. Диабетик мононевропатия
•    Г59.8. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда мононевропатиялар
Г60-Г64. Полиневропатиялар ва периферик нерв системасининг бошқа зарарланишлари
Г60. Наслий ва идиопатик невропатия
•    Г60.0. Наслий мотор ва сенсор невропатия
•    Г60.1. Рефсум касаллиги
•    Г60.2. Наслий атаксия билан қўшилиб келган невропатия
•    Г60.3. Зўрайиб борувчи идиопатик невропатия
•    Г60.8. Бошқа наслий ва идиопатик невропатиялар
Г61. Яллиғланиш сабабли ривожланган полиневропатиялар
•    Г61.0. Гийен-Барре синдроми
•    Г61.8. Яллиғланиш сабабли ривожланган бошқа полиневропатиялар
Г62. Бошқа полиневропатиялар
•    Г62.0. Дорилар сабабли ривожланган полиневропатия
•    Г62.1. Спиртли ичимлик сабабли ривожланган полиневропатия
•    Г62.2. Бошқа токсик моддалар сабабли ривожланган полиневропатия
•    Г62.8. Аниқланган бошқа полиневропатиялар
Г63. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда полиневропатиялар
•    Г63.0. Инфекцион ва паразитар касалликларда полиневропатиялар
•    Г63.1. Ўсмаларда полиневропатия
•    Г63.2. Диабетик полиневропатия
•    Г63.3. Бошқа эндокрин касалликлар ва моддалар алмашинувининг бузилишларида полиневропатиялар
•    Г63.5.Бириктирувчи тўқиманинг систем зарарланишларида полиневропатиялар
•    Г63.6. Бошқа суяк-мускул зарарланишларида полиневропатиялар
•    Г63.8. Бошқа касалликларда полиневропатиялар
Г64. Периферик нерв системасининг бошқа зарарланишлари
    Изоҳ. Тасниф қисқартириб келтирилган.

КХТ-10 дан фойдаланган ҳолда ПНС касалликларининг янги клиник таснифлари яратилган ёки аввалги таснифлар қайта кўриб чиқилган. Уларга асосланиб ПНС касалликлари номланишига ўзгартиришлар киритилган. Авваллари яллиғланиш жараёни устунлик қилган ПНС касалликлари атамаси «-ит» билан тугалланган, масалан неврит, радикулит, плексит ёки полиневрит. Периферик нервлар бирор-бир касалликлар (диабет, уремия, интоксикация) сабабли зарарланса, уларнинг номланиши «-патия» билан тугалланган. Масалан, невропатия, радикулопатия, плексопатия ёки полиневропатия.
Ҳозирда ПНС касалликлари атамасида яллиғланишни белгиловчи «ит» суффикси деярли ишлатилмайди. Унинг ўрнига «-патия» суффикси қўлланилмоқда. Юнончадан«pathos’’» – функция бузилиши деган маънони англатади. ПНС касалликлари бактериал ёки вирусли инфекциялар сабабли ривожланган бўлса ҳам ҳозирда касаллик атамаси «-патия» суффикси билан тугалланади. Масалан, «юз нерви неврити», эндиликда «юз нерви невропатияси» деб аталади ва ҳ.к. Гийен-Барре синдроми аввал «Ўткир полирадикулоневрит» деб юритилган бўлса, ҳозирда «Ўткир полирадикулоневропатия» деб аталади. Албатта, бунга «демиелинизация» сўзи ҳам қўшилган. ПНС касалликларининг бундай аталиши энди нафақат касаллик этиологияси, балки унинг патогенезини ҳам белгилаб беради. Чунки ҳар қандай инфекция ПНС касалликлари ривожланишида даставвал туртки вазифасини бажаради, холос. ПНС касалликлари патогенезини эса бир қатор патологик жараёнлар, яъни интоксикация, ишемия, гипокция, дисметаболизм, демиелинизация ва синаптик бузилишлар белгилаб беради. Шу боис, “-ит” суффикси билан тугалланадиган ПНС касалликлари “-патия” суффикси билан тугалланадиган бўлди.
ПНС зарарланиши билан намоён бўлувчи патологик ҳолатлар ва касалликларнинг қандай номланишини келтириб ўтамиз.
Мононевропатия – битта нерв зарарланиши.
Полиневропатия – бир қанча нервлар зарарланиши.
Радикулопатия – орқа мия илдизчаси зарарланиши.
Плексопатия – нерв чигаллари зарарланиши.
Полирадикулоневропатия – орқа мия илдизчалари ва бир қанча нервлар зарарланиши.
Аксонопатия – нерв толаси ўқ цилиндри зарарланиши.
Миелинопатия – миелин парда зарарланиши (емирилиши).
Нейронопатия – нейрон танаси зарарланиши.
Плексалгия – нерв чигаллари иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
Невралгия – нерв толаси ва унинг шохчалари бўйлаб тарқалувчи оғриқлар.
Миалгия – мускулларда кузатиладиган оғриқлар.
Цервикалгия – бўйин соҳасидаги оғриқлар.
Цервикобрахиалгия – елкага тарқалувчи бўйиндаги оғриқлар.
Краниоцервикалгия – бошнинг энса қисми ва бўйин соҳасидаги оғриқлар.
Торакалгия – кўкрак соҳасида кузатиладиган оғриқлар.
Радикулалгия – спинал илдизчалар иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
Дорсалгия (lot. dorsum – орқа) – тананинг орқа қисмида кузатилувчи оғриқлар.
Люмбаго ёки люмбалгия – бел соҳасидаги оғриқлар.
Люмбоишиалгия – бел ва қуймич нерви соҳасидаги оғриқлар.
Сакралгия – думғаза соҳасидаги оғриқлар.
Коксигодиния – дум соҳасидаги оғриқлар.



Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
       © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha