Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Психофармакотерапия

Психофармакотерапия


Психоген бузилишларни фармакологик дорилар орқали коррекция қилишга психофармакотерапия деб айтилади. Психотерапия таъсирини кучайтириш учун турли хил психотроп дорилардан фойдаланилади.
Психотроп дорилар психоген бузилишларни бартараф қилибгина қолмасдан, балки организмда кечадиган вегетатив жараёнлар, қон айланиши, юрак ва нафас олиш фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу дорилар гастроинтестинал, урологик ва жинсий бузилишларни даволашда ҳам самаралидир. Демак, функционал бузилишларни даволаш учун ишлатиладиган психотроп дорилар бутун бир организмнинг фаолиятини яхшилайди. 
Психотроп дориларга нималар киради? Турли касалликларда психоген бузилишларни даволашда қўлланиладиган ва руҳий жараёнларга таъсир қилувчи дори воситаларига психотроп дорилар дейилади. Дастлабки психотроп дорилар ХХ асрнинг 50-йилларида ишлаб чиқарилган. Бу давргача бундай тоифадаги дорилар жуда кам бўлиб, уларнинг таъсир кучи паст бўлган. У даврда кофеин, коразол, бром ва валериан воситалари кенг қўлланилган.
1957 йили дастлабки антидепрессант (имипрамин) кашф қилинди ва психоген бузилишларни даволашда кенг қўллана бошланди. Кейинчалик, яъни 70-йилларнинг бошида пиратсетам кашф қилинди. Бу дастлабки ноотроп дори психотроп дорилар таркибига киритилди ва унинг руҳий функцияларга ижобий таъсири аниқланди. Шундай қилиб, фармакологиянинг катта бир бўлими яратилди ва унга психофармакология деб ном берилди.
1966 йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти психотроп дориларнинг қуйидаги таснифини таклиф қилди:
  1. Антидепрессантлар.
  2. Седатив дорилар.
  3. Транквилизаторлар.
  4. Нейролептиклар.
  5. Ноотроп дорилар.
  6. Психостимуляторлар.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
              © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz






Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha