Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ПЎСТЛОҚ ЦИТОАРХИТЕКТОНИКАСИ ВА МИЕЛОАРХИТЕКТОНИКАСИ

ПЎСТЛОҚ ЦИТОАРХИТЕКТОНИКАСИ ВА МИЕЛОАРХИТЕКТОНИКАСИ


Пўстлоқ цитоархитектоникаси. Пўстлоқ (cortex cerebri) нерв ҳужайралари (нейронлар) ва глиал хужайралар (нейроглия) таналаридан иборат. Шу боис кулранг тусга эга. Пўстлоқда 14 млрд нейрон бор. Ёш ўтган сайин уларнинг сони камайиб боради. Бу табиий ҳол. Глиал ҳужайралар ундан деярли 10 баробар кўп, яъни 100–130 млрд. Пўстлоқ қалинлиги 2–5 мм. Пўстлоқда эгат ва пушталар кўплиги сабабли ғадир-будир тузилишга эга.  Унинг умумий майдони  2000–2200 см2.

Пўстлоқ 6 қаватли тузилишга эга (10.7-расм). Булар:

1 – молекуляр қават (lamina molecularis);
2 – ташқи донадор қават (lamina granularis externa);
3 – ташқи пирамидал қават (lamina pyramidalis externa);
4 – ички донадор қават (lamina granularis interna);
5 – ички пирамидал қават (lamina pyramidalis interna);
6 – мультиформ ҳужайралар қавати (lamina multiformis).

     Пўстлоқ миелоархитектоникаси. Пўстлоқнинг ҳар бир қаватида нейронлар ва глиал ҳужайралардан ташкари, турли томонларга йўналган нерв толалари ҳам мавжуд. Пўстлоқ ичидаёқ миелин парда билан қопланган ушбу толалар кулранг тусга эга ҳужайралар тўплами орасида тарам-тарам бўлиб оқ тусда кўзга ташланади. Ушбу манзарани оддий микроскоп остида кўриш мумкин. Бунга пўстлоқ миелоархитектоникаси дейилади. 


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiyasi. Darslik., T.; 2021., 312b.  
              © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha