Сомноленция


Сомноленция – уйқусираш билан намоён бўлувчи онг бузилиши. Сомноленция ҳолатида одамда бегона нутқни қабул қилиш қобилияти сўнади, атрофида нима бўлаётганини билмайди. Сомноленция – ҳақиқий уйқу ва бедорлик орасидаги мудроқ ҳолат. Мудроқ ҳолатга тушиб қолган одамнинг қулоғига атрофдаги гап-сўзлар товушдек кириб туради холос, англанмайди.  Сомноленция оғир синдром бўлмасдан, чарчаган ҳар қандай соғлом одамда ҳам учрайди. Масалан, туни билан шифохонада навбатчилик қилиб, эртаси куни профессорнинг маърузасида мудраб ўтирган талаба сомноленция ҳолатидаги талабадир.  


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
             ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha