Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Сенсор афазия

Сенсор афазия


Сенсор афазия (СА). СА да фонематик эшитув бузилади, яъни сўзларнинг товуш таркибини фарқлаш қобилияти издан чиқади. Бошқача қилиб айтганда, товушларнинг акустик анализи ва синтези бузилади. СА нинг асосий нуқсони – бу нутқни тушунмаслик. Бемор бировнинг нутқига ҳам, ўзининг нутқига ҳам тушунмайди. Оғзаки нутқда литерал парафазиялар кўпайиб кетади, яъни бемор сўзлаётганда, битта товуш ўрнига бошқасини айтиб юборади. Масалан, «салом» ўрнига «салон» ёки «дори» ўрнига «тори» ва ҳоказо. СА да бемор ўз фикрини турли мимик ҳаракатлар билан ифодалашга интилади.
       СА да грамматик жиҳатидан бузилган нутқ бир-бирига боғланмаган литерал ва вербал парафазияларга тўла бўлади. Такрорий нутқ ҳам кескин бузилади.  Кучли ривожланган СА да бемор ҳатто битта ҳарфни ҳам, сўзни ҳам такрор айта олмайди. Фонематик таҳлил бузилганлиги боис, сўзларнинг сифати ҳам бузилади, мухолиф товушлар ўрни алмашиб кетади. Бунинг оқибатида нарсалар номи ва исм-шарифлар бузиб айтилади. Бемор нарсаларнинг номини билса-да, сўзнинг керакли фонетик тузилишини топа олмайди, яъни сўзнинг товуш таркиби парчаланади.     Бундай беморлар сўзларни такрорлаш учун, нарсаларнинг номини айтиш учун кўп уринишади. Бемор «гапдонлиги» (логоррея) билан ажралиб туради, унинг гапига тушуниб бўлмаса-да, кўп гапираверади. Уларнинг нутқи ҳиссий тусга, интонацияга бой бўлади. СА да ўқиш ва ёзиш ҳам бузилади, лекин праксис ва оптик гнозис сақланиб қолади.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
   ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha