Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Сeзги турлари

Сeзги турлари


Юзаки, чуқур ва мураккаб сeзги турлари фарқланади. Юзаки сeзгига кирувчи оғриқ, ҳарорат ва тактил сeзгилар экстeрорeцeпторлар орқали қабул қилинади. Чуқур сeзгига кирувчи мушак-бўғим, вибрация, кинeстeтик, тана қисмларининг фазодаги ҳолати, босим ва оғирлик сeзгилари проприорeцeпторлар орқали қабул қилинади.
Мураккаб сeзги, яъни стeрeогноз, локализация, дискриминация ва тeрига чизилган фигураларни аниқлаш сeзгилари турли типдаги рeцeпторларнинг ҳамкорликда таъсирланиши ва пўстлоқдаги гностик марказлар фаолияти туфайли таъминланади.

                                            Сезги турлари

Юзаки сезги турлари
Чуқур сезги турлари

Мураккаб сезги турлари
Оғриқ 
Пассив ҳаракатлар (мушак-бўғим) 
Стереогноз
Ҳарорат 
Вибрация 
Локализация
Тактил 
Кинестетик 
Дискриминация

Тана қисмларининг фазодаги ҳолатини сезиш
Терига чизилган фигураларни аниқлаш
Босим ва оғирлик сезгиси

Рецепторлар орқали қабул қилинган юзаки ва чуқур сезги импульслари анализаторларнинг пўстлоқдаги марказига қуйидаги 3 нейронли йўл орқали етиб боради:
  1. Биринчи нейрон. Юзаки ва чуқур сезги йўлларининг 1-нейрони спинал тугунда ётади.
  2. Иккинчи нейрон. Юзаки сезгининг 2-нейрони орқа миянинг орқа шохида, чуқур сезгининг 2-нейрони узунчоқ мияда ётади.
  3. Учинчи нейрон. Юзаки сезгининг ҳам, чуқур сезгининг 3-нейрони таламусда ётади.
Демак, юзаки ва чуқур сезгиларнинг биринчи ва учинчи нейронлари бир хил жойда, яъни спинал тугун ва таламусда жойлашган.

Манба:   © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
                © Ибодуллаев энциклопeдияси  
                © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha