Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ХАВФСИЗ  КЕЧУВЧИ  ИДИОПАТИК  НЕОНАТАЛ ЭПИЛЕПСИЯ

ХАВФСИЗ  КЕЧУВЧИ  ИДИОПАТИК  НЕОНАТАЛ ЭПИЛЕПСИЯ


Этиологияси. Аутосом-доминант типда наслга узатилади. Патологик ген 8- ва 20-хромосомаларнинг узун елкасида жойлашган. Эпилепсиянинг жуда кам учрайдиган турига киради. Касаллик ўғил ва қиз болалар орасида деярли бир хил учрайди.

Клиникаси. Касаллик энди туғилган, яъни 1-7 кунлик болаларда ривожланади. Тутқаноқ хуружлари бир кунда 5-6 маротаба рўй беради ва 2-8 дақиқа давом этади. Фокал хусусиятга эга бу хуружлар, кўпинча, уйқу пайтида кузатилади. Хуружлар турли хил клоник ҳаракатлар, тоник спазмлар, кўзнинг кетиб қолиши ва нистагмга ўхшаш ҳаракатлар, қовоқлар пирпираши, кўзларнинг катта очилиб қолиши, мидриаз, нафас тўхтаб қолиши (апноэ), орал автоматизмлар билан намоён бўлади. Бу хуружлар бир неча ҳафта мобайнида кузатилиб туради. Неврологик статусда ўзгаришлар аниқланмайди.

Ташхис ва қиёсий ташхис. Ташхис қўйишда касаллик этиологияси, тутқаноқ хуружлари хусусияти ва ЭЭГ маълумотларига эътибор қаратилади. ЭЭГ да ҳали шаклланмаган биоэлектрик фаоллик фонида юқори амплитудали полиспайк ва ўткир тўлқинлар аниқланади. Қиёсий ташхис хавфсиз кечувчи оилавий неонатал эпилепсия, метаболик энцефалопатия, бош мия аномалиялари, бош миянинг перинатал патологияси ва нейроинфекциялар билан ўтказилади.

Прогнози. Хуружлар бир неча ҳафтадан сўнг асоратларсиз тўхтайди. Деярли 70 % ҳолатларда хуружлар бола 6 ҳафталик бўлгач ўтиб кетади. Баъзан бола 3-4 ойга етгач, хуружлар қайта такрорланиши мумкин. Ушбу касаллик 10 % ҳолатларда эпилепсиянинг бошқа турларига ўтади. Даволашда, асосан, фенобарбитал қўлланилади. Бу дори тана вазнидан келиб чиқиб кунига 5 мг/ кг дан берилади.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha