Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Неврологик статусни текшириш

Неврологик статусни текшириш


Невростатусни текшириш неврологик ташхиснинг энг муҳим босқчиларидан биридир. Дастлаб беморнинг психоэмоционал ҳолати ва нейропсихологик статус ўрганилади. Сўнгра краниал нервлар, ҳаракат ва рефлектор фаолият, сезги, мувозанат ва координация системалари, менингеал симптомлар текширилади. Нима учун дастлаб беморнинг психоэмоционал ҳолати ўрганилади? Чунки шу билан бира-тўла беморнинг шахси, ҳулқ-атвори, ҳиссиёти, мулоқотга лойиқ ёки нолойиқлиги аниқлаб олинади. Нейропсихологик текширувлар орқали эса олий руҳий функциялар (нутқ, хотира, гнозис, праксис, тафаккур) ўрганилади.

УАВ ушбу текширувларни ўтказа туриб, беморнинг кейинги жиддий неврологик текширувларга нақадар тайёр эканлигини чамалаб олинади.

Психоэмоционал функциялар деганда, онг, ҳиссиёт, шахс, темперамент ва характер тушунилади. Тажрибали врач беморнинг психоэмоционал ҳолатини унинг шикоятлари ва анамнезини ўрганаётиб баҳолайди. Зарур ҳолатларда кичик хажмли (20-40 саволли) психологик тестлар қўлланилади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha