БОШ ОҒРИҚЛАР


Бош оғриғи беморларни врачга мурожаат қилишга ундовчи энг кўп учрайдиган шикоятлар сирасига киради. Организмга салбий таъсир кўрсатувчи деярли ҳар қандай ножўя ички ва ташқи омиллар бош оғриғига туртки бўлиши мумкин. Баъзида бош оғриғи ҳеч қандай “сабабсиз” пайдо бўлади. Бундай пайтларда идиопатик бош оғриқ ҳақида сўз боради. Демак, бугунги кунгача фанга маълум бўлган барча касалликлар ва патологик ҳолатлар бош оғриқлар сабабчиси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бош оғриғига алоҳида касаллик деб эмас, балки синдром сифатида қаралади. Чунки бош оғриғи кўп этиологияли синдромдир.

Бош оғриқлар шартли равишда бирламчи ва иккиламчи типларга ажратилади.

  • Бирламчи – бирор-бир сабабсиз юзага келган бош оғриқлар. Бундай бош оғриқларнинг яққол намоёндалари – мигрен, кластер цефалгия ва зўриқиш бош оғриғи.

Иккиламчи – турли касалликлар ва патологик ҳолатлар сабабли ривожланган бош оғриқлар. Масалан, турли хил травмалар, интоксикациялар, инфекциялар, метаболик бузилишлар ва соматик касалликлар бош оғриқ сабабчиси бўлиши мумкин.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha