Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi МИОШИ ТИПИДАГИ ДИСТАЛ МИОПАТИЯ

МИОШИ ТИПИДАГИ ДИСТАЛ МИОПАТИЯ


Аутосом-рецессив типда наслдан-наслга ўтади. Генетик дефект 2-хромосомада (2р12–14) жойлашган. Касаллик 15–25 ёшларда бошланади. Дастлабки белгилар – болдир мускуллари атрофияси бўлиб, перонеал мускуллар деярли зарарланмай қолади. Ахилл рефлекс сўнади, тизза реф­лекси сақланиб қолади. Атрофиялар кейинчалик сон мускулларига ўтиши мумкин. Қонда КФК миқдори кескин ошади. Касаллик секин зўрайиб борувчи хусусиятга эга. ЭМГда мускулларнинг бирламчи зарарланиши аниқланади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha