Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi МУЛТИСПИРАЛ КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФИЯ

МУЛТИСПИРАЛ КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФИЯ


Компьютер томография (КТ) турли аъзоларни рентген нурлари ёрдамида ўта юпқа кесимларда (1 мм) ўрганиш имконини берувчи диагностика усулидир. ХХ асрнинг 70-йиллари КТ ноинвазив текшириш усули сифатида тиббиётга кириб келди. Йиллар ўтиб КТ нинг янада такомиллашган турлари, яъни муллтиспирал компьютер томографлар (МСКТ) яратилди. МСКТ текширувини ўтказиш МРТ текширувига қараганда кам вақт талаб қилади. Битта аъзони МСКТ қилишга 7–8 дақиқа вақт кетади. Шунинг учун ҳам оғир беморларни (масалан, краниоцеребрал жароҳатлар) зудлик билан текшириш зарурати туғилганда МСКТ афзал. МСКТ ёрдамида ҳар қандай аъзо, шу жумладан қон томирларнинг 3 ўлчамли тасвирини яратиш мумкин. Интракраниал геморрагияларнинг (постравматик геморрагия, геморрагик инсулт) дастлабки соатларида МСКТ МРТ га қараганда юқори даражада информатив ҳисобланади. Шунингдек, суяк тўқималари патологияси ҳам МСКТ да яхши аниқланади. Қон томирлар ҳолатини янада аниқроқ ўрганиш учун тирсак венасига контраст юбориб мултиспирал компьютер ангиография (МСКТА) текшируви ўтказилади. МСКТА ҳар қандай замонавий ангиография (МРА ва ҳ.к.) текширувлари даражасида аниқ маълумотлар бера олади. 

 

 

70 а-расм. Бош миянинг компьютер томограммаси (боши): 1 – мияча; 2 – чакка бўлаги; 3 – узунчоқ мия.

 

70 б-расм. Бош миянинг компьютер томограммаси (давоми):

4 - таламус; 5 – думли ядронинг боши; 6 – ички капсула; 7 – ён қоринчанинг олдинги шохлари; 8 – ён қоринчанинг орқа шохлари; 9 – III қоринча; 10 – ён қоринчанинг танаси; 11 – пўстлоқ (кулранг модда); 12 – оқ модда.

 

 

 

71-расм. Бош мия МРТ си (сагитал кесимда). 1 – мияча; 2 – чакка бўлаги (uncus); 3 –  узунчоқ мия; 4 – III қоринча девори таламус; 5 – ён қоринча; 6 – пўстлоқ (кулранг модда); 7 – оқ модда; 8 - гипофиз; 9 – IV қоринча; 10 – кўприк; 11 – тиниқ парда; 12 – хиазма

 

 МСКТ ўтказиш учун асосий кўрсатмалар

  • Краниоцеребрал жароҳатлар
  • Умуртқа поғонаси касалликлари
  • Бош мия ўсмалари ва аневризмалар.
  • Ўткир цереброваскуляр касалликлар.
  • Нейродегенератив касалликлар.
  • Бош мия ва орқа миянинг яллиғланиш касалликлари.
  • Бошқа касалликлар

МСКТ ўтказишга монелик қилувчи ҳолатлар. Ҳомиладор аёллар ва эрта ёшдаги болаларга МСКТ ўтказиш тавсия этилмайди. Бундай беморларга МРТ текшируви танланади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha