Янгиликлар » Янгиликлар » Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатишга оид ўтказилган тадбирлар

Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатишга оид ўтказилган тадбирлар


 26 апрел 2019 йил: Бухоро Давлат тиббиёт институтида “Клиник психология” факультети очилиши режалаштирилган. Ректор А.Ш. Иноятов таклифига биноан Тошкент тиббиёт академиясидан ушбу илм даргоҳига ташриф буюрдик. 2019 йил 26 апрел куни “Тиббий психология ва психосоматик тиббиётнинг долзарб муаммолари” га бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманни БухТИ неврология, психиатрия ва тиббий психология кафедраси мудираси, т.ф.н., доц Ходжаева Д.Т. очиб берди ва нутқ сўзлади. Анжуманда БухТИ неврология ва тиббий психология кафедраси докторанти Санаева М.Ж. ҳам нейропсихологияга оид маърузаси билан иштирок этди. Анжуман талаба ва ўқитувчиларда катта таъсирот қолдирди. Ушбу тадбирга яқиндан ёрдам берган БухДавТИ Илмий ишлар бўлими бошлиғи доц. Қучқоров У. И. га ўз миннатдорлик билдирамиз.

27 апрел 2019 йил: Бухоро Давлат Университетида ректор З.О. Ҳамидов ташаббуси билан “Суицидологиянинг долзарб муамолари” тўғрисида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳоким муовини Ж. Носиров, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Ибрагимова, Тошкент тиббиёт академияси профессори З. Ибодуллаев, БухДУ психология кафедраси мудири Ш. Баротов, вилоят манавият бўлими раҳбари, Ш. Исматов, “Оила” маркази раҳбари А. Хусейнова, вилоят ИИВ кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари З, Элов лар маърузалар билан иштирок этишди. Анжуманда 300 дан ошиқ вакил қатнашди. З.Ибодуллаев “Суицид сабаблари ва унинг профилактикаси” номли маърузаси билан иштирок этди.

29 апрел 2019 йил: Самарканд Давлат тиббиёт институтида ҳам “Суицидологиянинг долзарб муаммолари” га бағишлаб талаба ва ўқитувчилар билан маҳорат дарси ўтказилди. Биз институт раҳбарияти ва бу ишнинг ижросини таъминлаб берган неврология, психиатрия ва тиббий психология кафедраси ассистенти Каршиев Зиёдуллога ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Тошкент тиббиёт академияси
профессори Ибодуллаев З.Р.

Фотолавхалар:

          

Самарканд. 29 апрел 2019 йил.  Бухоро. 27 апрел 2019 йил.            Бухоро, 27 апрел

Зарифбой Ибодуллаев шогирди     «Суицидологиянинг долзарб        «Суицидологиянинг

Зиёдулло Қаршиев билан.           муаммолари» илмий-амалий         долзарб муаммолари»

                                                            анжуман                 илмий-амалий анжуман

            

Бухоро тиббиёт институтида            Проф. ИбодуллаевЗ.Р.            Проф. Ибодуллаев З.Р., проф.             

  Проф. ИбодуллаевЗ.Р.                 доц. Ходжаева Д.Т.,               Баротов Ш.Р., доц. Мухторов          

                                                  доц. Қўчқоров У,И.              Э.М., Исматов Ш.

                                                      Қўчқоров У,И.         




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив