Янгиликлар » Янгиликлар » Президентимизнинг 5 ташаббус ижроси борасида «Китобхонлик кечаси» бўлиб ўтди

Президентимизнинг 5 ташаббус ижроси борасида «Китобхонлик кечаси» бўлиб ўтди


 

2020 йил 25 январ куни Бухоро Давлат Университетида Президентимизнинг 5 ташаббус ижроси борасида «Китобхонлик кечаси» бўлиб ўтди. Унда профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг «Асаб ва руҳият» китобининг 4-нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Бухоро Давлат Университети, Бухоро Давлат тиббиёт институти, Қарши Давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва 200 дан ошиқ талабалар иштирок этишди. Тадбирни профессор Баратов Ш.Р. очиб берди ва «Асаб ва руҳият» китобининг барча нашрлари ва муаллифнинг бошқа асарлари ҳақида маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, проф. Жабборов А.М., Мухторов Э.М. лар нутқ сўзлашди. Бўлажак психолог-талабалар «Асаб ва руҳият» китобида ёритилган асаб ва руҳият бузилишлари ва инсон психологиясига оид маълумотлар ҳақида қизиқиб сўзлаб беришди. Ушбу тадбир Бухоро Давлат Университети раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилди.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив