Янгиликлар » Янгиликлар » Нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг «Асаб ва руҳият» номли клиникаси ушбу йилнинг 1 декабрдан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлайди

Нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг «Асаб ва руҳият» номли клиникаси ушбу йилнинг 1 декабрдан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлайди


 

Нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг «Асаб ва руҳият» номли клиникаси ушбу йилнинг 1 декабрдан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлайди. Клиника энг сўнгги тиббий диагностика ускуналари, яъни ЭЭГ видеомониторинг, ТМС, полисомнограф, НС-психотест, дуплекс, УТТ, нейрофизиологик ва психофизиологик диагностика кабинетлари, клиник лаборатория билан жиҳозланган. Клиникада барча турдаги асаб касалликлари ва руҳият бузилишлари билан оғриган беморлар даволанади. Шу жумладан, невроз, депрессия, эпилепсия, паркинсонизм, деменция, инсульт асоратлари, болалар ва ўсмирлардаги ҳулқ-атвор бузилишлари ва ҳ.к. Тиббий-психологик марказда невропатолог, нейропсихолог, тиббий психолог, психиатр, патопсихолог, оилавий психолог, ўсмирлар психологи фаолият кўрсатишади. Ушбу тиббий-психологик марказда профессор, фан докторлари, фан номзодлари беморларни консультация қилишади.
Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Алгоритм даҳаси, мўлжал «Аҳмад чорраҳа». тел: (+ 99855) 502-1-555; (+99855) 502-0-502




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив