Янгиликлар » Янгиликлар » Тест – ДИҚҚАТ ВА ХОТИРАНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ

Тест – ДИҚҚАТ ВА ХОТИРАНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ


Диққатни текшириш усуллари

Диққатнинг текшириш усуллари кўп бўлиб, уни қуйидаги синамалардан бошлаш мумкин. Агар талабалар хонада 2-3 кундан ошиқ дарс ўтаётган бўлишса, уларнинг диққатини якка тартибда текшириш мумкин. Синов талабаларни огоҳлантирмасдан тўсатдан ўтказилади. Бунинг учун талабалардан биттасига қуйидаги савол билан мурожаат қилинади: “Орқага ўгирилмасдан айтингчи, ушбу хонанинг орқа томонида нималар бор?” ёки талабанинг кўзи боғланади ва ундан ушбу хонада нималар бор, уларнинг сони нечта, улар қаерда ва қай тартибда жойлашганлиги сўралади. Синалувчи берган тўғри жавоблар сони қанча кўп бўлса, демак унинг диққати шунча ўткир бўлади.

Диққат ўткирлиги ва тезлигини текшириш усули. Синалаётган талабага қуйидаги саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. Бу синамани 2 хил вариант ёки 2 босқичда ўтказиш мумкин: 1) Талабанинг кўзи боғланади ва саволларга жавоб бериб бошлайди; 2) Талабага хонадаги нарсаларга бир кўз югуртириб (5 сония) кейин саволларга жавоб бериш буюрилади. Талаба тез-тез жавоб бериши керак. Агар синама бир нечта талабада ўтказилса, кимнинг диққати ўткирроқ эканлигини аниқлаш учун секундомердан фойдаланилади. Барча талабалардан битта хонада синамани ўтказиш мумкин эмас, чунки улар хонадаги нарсаларни ёдлаб олишлари мумкин. Диққат чарчаб қолмаслиги учун хазил-мутойибали саволлар ҳам бўлиши керак.

  1. Хонада нечта стул бор?
  2. Нечта стол бор?
  3. Хонадаги қизларнинг қўли нечта?
  4. Хонадаги столларнинг оёғи нечта?
  5. Нечта талаба ойна олдида ўтирибди?
  6. Хонада нечта чироқ ёниб турибди?
  7. Стол устида нечта китоб турибди, нечтаси очилган?
  8. Нечта талаба галстук тақиб келган?
  9. Чап томонда ўтирган талабаларнинг бармоқлари қанча?
  10. Нечта қиз шимда келган?

Шу ва шунга ўхшаш синамалардан кейин қуйидаги синамаларни ўтказиб бошлаш мумкин.

 

Бурдоннинг корректура синамаси

Ушбу синама Бурдон томонидан 1895 йили тавсия қилинган ва ханузгача қўллаб келинади. Синама диққатни бир жойга жамлай олиш ва уни бир объектдан иккинчи объектга кўчириш қобилиятини текшириш учун қўлланилади. Синама жуда оддий бўлиб, уни ўтказиш учун махсус бланклар ва секундомер керак бўлади холос. Синамани ўтказиш учун тасодифий равишда жойлашган йирик рақамлар, ҳарфлар ёки турли геометрик шакллар ёзиб қўйилган бланк синалувчига кўрсатилади (Расм 1). Талаб шундан иборатки, синалувчи ўзи хохлаган битта сонни (масалан 8 ни), битта ҳарфни (масалан Р ҳарфини) ёки бирор бир шаклни (масалан ► шаклини) 60 сек ичида ўчириб чиқиши керак. Топшириқ: “Сиз ушбу бланкдаги 8 сонларини вертикал йўналишда ўчириб чиқинг”. Вақт белгиланади ва 60 секунддан сўнг топшириқни бажариш тезлиги, йўл қўйилган хатолар (баъзи 8 сонларининг ўчирилмай қолиши ёки бошқа сонларни ўчириб юбориш ва х.к.). Синов натижалари ўчирилган сонлар ёки ўчирилмай қолдириб кетилган сонлар, бажариш учун кетган вақтга қараб баҳоланади (Расм 2). Бу топшириқларни турли тарзда бериш мумкин. Шу йўл билан диққатнинг ўткирлиги, давомийлиги, чарчаш даражаси, бир топшириқдан иккинчи топшириққа ўтиш тезлиги баҳоланади. Синалувчи қанча кам хатога йўл қўйган бўлса, унинг диққати шунча ўткир ҳисобланади.

 

1 расм. Синалувчининг қўлига бериладиган бланк.

Исму шарифи_____________________________ёши                                 Сана
14573964633368463336864
58134755564440556444055
74256246278678627867846
83578362489836248983662
68426873536943353694373
46333687842154784215487
55644408673237867323708
62786787528329752832987
24898365555436555543665
35369433364643336464333
78421544546824454682444
86732378435448843544878
75283294633368463336894
55554365564440556444065
33646436278678627867836
45468242489836248983642
84354483536943353694305
58726667842154784215486
62337828673237867323762
39578717528329752832933
21394635555436555543647
33364643364643336464328
44546824546824454682456

 

2 расм. Натижаларни акс эттириш учун бланк (бу синовчида бўлади).

Кўриб чиқилган қаторлар сониТўғри ўчирилган сонларҚўйиб юборилган сонлар
   


 

Крепелин бўйича ҳисоблаш қобилиятини текшириш усули

Ушбу усул 1895 йили Крепелин томонидан тавсия этилган ва ханузгача қўллаб келинади. Усул диққат тезлигини, турғунлигини ва диққатни бир объектдан (масаладан) иккинчи объектга кўчириш даражасини текшириш учун қўлланилади. Махсус бланкларга рақамлар устун-устун қилиб ёзиб чиқилади. Синалувчи ушбу рақамларни хаёлда бир-бирига қўшиши ёки бир-биридан айириши ва олинган натижаларни бланкда ёзиб бориши керак. Топшириқ бажарилганидан сўнг синовчи бажарилган ишни кўриб чиқади ва синалувчи йўл қўйган хатоларни текширади, яъни тўғри бажарилган топшириқлар хажми, топшириқни бажариш тезлиги, хатолар сони, бир устунни ечиб иккинчи устунга ўтиш тезлигини ва ҳ.к. Шу йўл билан диққатнинг деярли барча хусусиятларини, айниқса паришонхотирлик даражаси текшириш мумкин.

                   Шульте жадвали

Махсус жадвалда сонлар хаотик тарзда жойлаштирилади (1 дан 25 тагача).  Синалувчи барча сонларни биринчи сондан охирги сонгача овоз чиқариб кўрсатиб бериши керак. Синовчи эса сонларнинг тўғри кўрсатилаётганини ва топшириқнинг бажариш тезлигини назорат қилиб боради. Шу йўл билан диққат тезлиги, хажми, чалғиши ва чарчаш даражаси текширилади.

        3 расм. Шульте жадвали

141872421
2211096
16582011
23225315
191317124
95112320
1425171913
3217161
18126244
81510222
  
51412232
182572413
11320416
61019221
21159178
21127120
61517318
19482513
24222105
914112316

Сонларни тескари тартибда айириб бориш усули

Сонларни тескари тартибда айириб бориш усули Крепелин томондан тавсия қилинган. Синалувчи 100 дан бир хил сонни айириб келади. (Масалан, 100-3 ёки 100-7). Синалувчи топшириқни қандай бажараётганлиги назорат қилиб борилади, яъни тўхтаб қолиш, нотўғри айириш, бошқа рақамларни ишлатиб юбориш ва ҳ.к.

Хотирани текшириш усуллари

  1. “Ўнта сўзни ёдлаш” усули. Синалувчига маъно жихатдан бир-бирига боғлиқ бўлмаган 10 та сўз айтилади ва синалувчи уларни ўзи хохлаган тартибда такрорлаб чиқиши керак. Масалан, уй, олма, қалам, осмон, темир, от, гул, қоғоз, дарё, ром. Синалувчи барча сўзларни тўғри айтиб бўлмагунча, текшириш давом эттирилаверади, яъни синовчи 10 та сўзни яна қайта айтиб чиқади, синалувчи эса уларни яна такрорлайди. Олинган маълумотлар жадвалга қайд қилиб борилади (Расм 4). Одатда 5-6 уринишдан сўнг барча 10 та сўз ҳам тўғри такрорланади. Агар 2-3 уринишдан кейин синалувчи барча 10 та сўзни ўзи хохлаган тартибда тўла айтса, демак унинг хотираси жуда юқори, агар синовни 5-6 уринишдан кейин бажарса – хотираси яхши, агар 7-8 уринишдан кейин бажарса – хотираси бироз суст, агар 9-10 уринишдан кейин бажарса ёки бажара олмаса, демак унинг хотираси жуда суст ҳисобланади. Ушбу сўзларни синалувчини огоҳлантирмасдан туриб 30 минутдан сўнг қайта айтиб беришни сўраш мумкин.

4 расм. 10 та сўзни ёдлаш усули

Синов бланки

Исму шарифи________________________ ёши____________ Сана

12345678910Ортиқча айтиб юборган сўзи
уйолмақаламосмонТемиротгулқоғоздарёром
1           
2           
3           
4           
5           
6           
7           
30 дақиқа ўтгач           

 

 

  1. Ҳикояларни такрор айтиб бериш усули. Синалувчига кичикроқ бир ҳикоя ўқиб эшиттирилади. Ҳикоя ўқиб бўлингандан сўнг синалувчидан уни такрор айтиб бериш сўралади ёки ушбу ҳикояни қоғозга тушириб бериш сўралади. Бунда синалувчи ҳикояни нақадар тўғри айтаётгани ёки тўғри ёзиб бергани текширилади. Синалувчи сўзларнинг ўрнини маъно жихатдан бошқа сўзлар билан алмаштирмай айтиши, сўзларни такрорламаслиги ёки жумлаларни тушириб қолдирмаслиги керак. Чунки хотира текширилаяпди. Синов бир марта ўтказилади.
  2. Кўрув хотирасини текшириш усули. Синалувчига 10 та картон қоғозга чизилган турли хил геометрик фигуралар ва расмлар кўрсатилади. Масалан, ромб, учбурчаг, тўртбурчак, жўжа, қуёш, пиёла, балиқ, соябон, мих, самолёт. Синалувчи уларни қоғозга чизиб бериши керак ёки номини ёзиши керак.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив